«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилиши муҳокама қилинди
Бугун транспорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
Учрашув давомида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Хитой томони мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича ўз таклифларни билдирди. Томонлар темир йўл линияси нафақат бир давлат учун балки бутун минтақа ривожи ва тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасида мультимодаль ташувлар ҳажмини кўпайтириш, ҳамкорликда автомобиль ташувларини фаол ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter