Ўзбекистон корхоналарида шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Шакар ишлаб чиқариш ҳажми, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган.
Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter