Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни сезиларли миқдорда оширди

Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни сезиларли миқдорда оширди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 5,7 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди. 

Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,2 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 1,1 млн тоннадан ортиқ цемент ишлаб чиқарилгани кузатилган.

Аввалроқ, Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг