Ўзбекистон бюджетига Афғонистонга сотилган электр энергияси орқали 900 миллион доллар келиб тушган

Шу кунларда Ўзбекистон томонидан Сурхон-Пули-Хумри электр-энергия тармоғи қурилмоқда. Мазкур тармоқ қуриб битирилгач, Афғонистонга келадиган электр-энергия янада ортади. Бу ҳақдаги маълумот «ЎзА»да келтирилди.
2002 — 2017-йиллар давомида Афғонистонга узатилаётган электр-энергия ҳисобига Ўзбекистон бюджетига 900 млн. (АҚШ доллари) миқдорида валюта келиб тушган. Келажакда Ўзбекистон Афғонистон орқали Жанубий Осиё давлатлари ва Покистонга ҳам электр-энергия экспорт қилиш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter