Мирзиёев «2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа» ҳақида гапирди
«Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, «Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон» темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.
Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.
Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, «Тошкент – Андижон» муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради», — деди Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter