Марказий банк олтин-валюта захиралари бўйича маълумот берди
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкининг маълумот беришича, 2019 йил 1 январда мамлакат соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,39 млрд. долларни ташкил этган. 2018 йилнинг декабрида унинг миқдори 1,1 млрд. долларга ошди.
Декабрь якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 1 млрд. доллардан зиёдроққа ўсиб, 27,8 млрд. долларга етган. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 12,44 млрд. доллар (бир ой ичида +1,42 млрд. доллар) бўлса, монетар олтин — 14,64 млрд. доллар (-326 млн. доллар)ни ташкил этмоқда.
2018 йил давомида соф олтин-валюта захиралари 173 млн. долларга, ялпи олтин-валюта захиралари — 995 млн. долларга камайган. Марказий банк бунга олтин нархининг пасайишини сабаб қилиб келтирган. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири 160,7 млн. долларни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter