Маиший техникаларнинг нархи нега ошди?
Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, июль ойида дазмоллар 3,1 фоиз, электр чойнаклар 2,4 фоиз, чангюткичлар 1,1 фоизга қимматлашган.
Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижаларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб янги тартибнинг жорий этилиши маиший техника нархлари ўсишига таъсир қилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшни давлатлардан божхона орқали олиб келинаётган товарларнинг миқдори чегараланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter