Ломбардларга йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоиз ҳисоблаш тақиқланди
Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қарорга кўра, кредит ташкилотларига:
микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундириш тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter