Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека-банк: банк сармоялари балиқчилик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилмоқда

Ипотека-банк: банк сармоялари балиқчилик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилмоқда

Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда етти хазинанинг бири балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш борасида «Ипотека-банк» АТИБ томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 3800 дан хўжалик юритувчи субъектлар балиқчилик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Шундан, 3000 дан ортиқ балиқчилик хўжаликларига Ипотека-банк филиаллари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ипотека-банк томонидан молиялаштирилган балиқчилик хўжаликлари жадал ривожланиб келмоқда ва сезиларли натижалар қўлга киритиб келинмоқда.

Хусусан, 2017-2020 йиллар давомида балиқчилик йўналишидаги жами 3273 та лойиҳаларга 1 728,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, натижада 6748 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, биргина 2020 йилда 758 та лойиҳага 576,9 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди ҳамда ушбу лойиҳалар орқали икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 17 июль куни бир қатор ОАВлари ва блогерлар билан биргаликда Тошкент вилоятида ўз фаолиятини амалга ошираётган балиқчилик хўжаликлари билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Биринчи манзил Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган Тошкент вилояти сув омборида ўз фаолиятини ташкил этган «SAIDOVUL» фермер хўжалиги бўлди. Ушбу лойиҳани ташкил этиш учун Ипотека-банк томонидан 10 млрд.смўдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган.

Лойиҳанинг жами қиймати 17,2 млрд.сўм бўлиб, шундан ажратилган банк кредити 10,7 млрд.сўм, кўрсатилган лизинг хизмати 4,1 млрд.сўм шундан:

- 2018 йилда кредит маблағлари 1270 млн.сўмни (айланма маблағ), лизинг хизмати 816,8 млн.сўмни;

- 2019 йилда кредит маблағлари 4450 млн.сўмни (айланма маблағ), лизинг хизмати 1123,8 млн.сўмни;

- 2020 йилда кредит маблағлари 5000 млн.сўмни (айланма маблағ), лизинг хизмати 2173,6 млн.сўмни ташкил этган.

Фермер хўжалиги томонидан Тошкент сув омборида қафас (садок) усулида карп балиқларини етиштириш ташкил этилган.

Хўжалик томонидан 2018-2020 йиллар давомида садок усулида балиқ етиштиришни ташкил этиш учун садок ускуналари ўрнатилган ҳамда балиқ чавоқлари ва омухта ем сотиб олинган. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги вақтга келиб 146 та садок ускуналари ўрнатилган. Ҳозирда балиқчилик хўжалиги томонидан йиллик маҳсулот ҳажмини 400 тоннага қадар етказиш режалаштирилган.

Хўжалик раҳбари Салямов Санжар ака оммавий ахборот воситалари ва блогерларга садок усулида балиқ етиштириш сирлари ҳамда хўжалик фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек у ташриф буюрганларнинг қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

Пресс-турнинг навбатдаги манзили Ўртачирчиқ тумани Ўртасарой ҚФЙда жойлашган «GOLDEN FISH GROUP» МЧЖ бўлди.

Корхона раҳбари Лагутин Сергей Валентинович ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари ва блогерларга бошчилик қилиб, етиштирилаётган ноёб балиқ турлари ва корхона фаолияти билан яқиндан таништирди.

Ушбу корхона фаолияти ноёб балиқ (осётр, лосось, форель) турларини интенсив ҳамда ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да етиштириш, инкубацион цехда балиқ личинкалари ишлаб чиқариш, балиқни қайта ишлаш, балиқ икраси ишлаб чиқариш ҳамда экотуризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган.

Банк томонидан корхонани молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида, Ипотека-банк томонидан 33 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар ажратилган.

Ушбу лойиҳанинг жами қиймати 54,3 млрд.сўм бўлиб, шундан ажратилган банк кредити 33,7 млрд.сўм, шундан:

- 2017 йилда лойиҳа қиймати 10,1 млрд.сўм, банк кредити 7 млрд.сўм;

- 2018 йилда лойиҳа қиймати 5,5 млрд.сўм, банк кредити 4,5 млрд.сўм (500 минг Евро);

- 2019 йилда лойиҳа қиймати 38,7 млрд.сўм, банк кредит 22,2 млрд.сўмни ташкил этган.

«GOLDEN FISH GROUP» МЧЖ ўз фаолиятини 40,9 гектар ер майдонида жойлашган ҳовуз ва бино-иншоотларда амалга оширади.

Корхона томонидан

- интенсив бассейнларда осётр етиштириш – 400 тонна;

- икра ишлаб чиқариш – қора икра 0,5 тонна, қизил икра 5 тонна;

- инкубацион цехда балиқ личинкалари ишлаб чиқариш - 1 млн.дона (осётр ва лосось туркумига мансуб балиқ личинкалари);

- қайта ишлаш – 100 тонна (тайёр ва ярим тайёр балиқ махсулотлари - котлет, фарш, дудланган балиқ);

- музлаткич омборхона – ҳажми 30 тонна;

- садок усулида балиқ етиштириш – 60 дан зиёт турли ўлчамдаги садокларда 700 тонна лосось оиласига мансуб балиқлар етиштириш;

- экотуризм йўналишида – 20 гектар майдонда балиқ овлаш, от спорти, теннис майдонлари ташкил этилган.

Ҳозирги кунда корхона умумий ҳажми 9760 м2 майдонда жойлашган бетон бассейнларда 400 тонна осётр (1кг-6 кг.гача бўлган) балиқлари етиштирилмоқда (1 м2  майдонга ўртача 40 кг тўғри келмоқда, меъёр бўйича ўртача 50 кг). Ушбу осётр балиқлари асосан қора икра учун парваришланади ҳамда 1 та осётр балиғидан вазнига нисбатан 20 фоиз қора икра олиниб, ички бозорга қайта ишланган ҳолда тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг