Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам банк хизматларида фойдаланиш мумкин

Энди ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам банк хизматларида фойдаланиш мумкин

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга асосан ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда ҳам банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг