Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Факторинг хизмати ҳақида биласизми?

Факторинг хизмати ҳақида биласизми?

Бугун факторинг тушунчаси ва унинг қатор қулайликлари борасида кўплаб саволлар туғилмоқда. Ана шу саволлар юзасидан «Микрокредитбанк» АТБ Факторинг хизматларини кўрсатиш бўлими бошлиғи Абдусамад Султонов суҳбат ўтказдик.

— Факторинг хизмати ўзи нима, унинг тадбиркорлар учун қандай афзалликлари бор? 

— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида (42-боб, 749-758-моддалар) факторинг тушунчаси келтирилган бўлиб, факторинг — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш хизмати ҳисобланади. Ёки оддий қилиб айтганда,  факторинг — бу келгусидаги тушумни ҳозирги пул маблағларига алмаштириш деса ҳам бўлади.

Факторингни молия агенти сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши мумкин. Факторингнинг бир қатор авзалликлари мавжуд, хусусан:

  • гаров таъминоти талаб қилинмайди (гаров сифатида дебиторлик қарз қаралади);
  • тадбиркорларнинг айланма маблағлари узлуксизлиги таъминланади;
  • маблағларнинг мақсадли ишлатилиши талаб этилмайди.

— Факторинг хизматининг қандай турлари бор ва улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

— Факторинг хизматининг бир нечта асосий турлари мавжуд бўлиб, булар:

  • Анъанавий, тескари (реверсив), бир факторли, кўп факторли, регресс ҳуқуқи билан, регресс ҳуқуқисиз, очиқ ва ёпиқ турлари.

Анъанавий факторинг бу факторинг амалга ошириш ташаббускори — товар етказиб берувчи тадбиркор.

Тескари (реверсив) факторинг бу ташаббускор – сотиб олувчи тадбиркор.

Бир факторли бу маҳаллий факторинг амалиётларида қўлланилади.

Кўп факторли бу халқаро факторинг амалиётларига мос хизмат.

— Факторинг билан кредит ўртасидаги фарқ нимада?

— Факторинг хизматлари ва кредит амалиётлари бир биридан фарқ қилади.

Факторинг хизматлари қисқа муддатда, кредит эса 1-5 кунгача муддатда расмийлаштирилади. Шунингдек, факторинг хизматида гаров талаб этилмайди, кредит учун эса гаров шарт ҳисобланади.

—  Факторинг хизматидан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва қандай ҳужжатлар талаб этилади?

—Бугунги кунда барча тижорат банкларида факторинг хизматлари йўлга қўйилган. Жумладан, мижозларимиз MKBANKнинг ўзига яқин бўлган банк филиалига мурожаат қилишлари мумкин. Бугун тижорат банклари томонидан интеграция қилинган электрон платформалардан фойдаланган ҳолда факторинг хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайган.

Шу ўринда факторинг хизмати кимларга кераклиги ҳақида ҳам айтиб ўтсам...

Корпоратив, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, савдо компаниялари.

Демак, факторинг хизмати орқали тадбиркорларнинг айланма маблағлари узлуксизлиги, ва энг муҳими ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлиги таъминланади.

Факторинг хизматидан асосан кечиктирилган тўловли савдоларда фойдаланилади ва корхоналарга тезкор молиявий ресурсга эга бўлиш имконини беради.

Шунингдек, MKBANKнинг факторинг хизмати ҳақида бу ерда маълумотга эга бўласиз.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг