Давлат ташқи қарз миқдори маълум қилинди
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикасига оид ҳисоботни эълон қилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан:
- ташқи қарз - 21 млрд доллар;
ички қарз – 2,2 млрд доллар.
14,9 млрд доллар қарз Ўзбекистон Республикаси номидан тўғридан тўғри жалб қилинган.
Давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 73,6 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайган.
Ички қарз ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 60,1 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter