Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳақида расмий ахборот берди
Қўшилган қиймат солиғининг «занжирини» шакллантириш орқали қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган ва бўлмаган солиқ тўловчилар ўртасида кооперацияни ташкил этиш ҳамда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
- Ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш
Солиқ кодексининг 354-моддасига асосан, агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ, ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширса, ҚҚСни ихтиёрий асосда ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин рўйхатда турган давлат солиқ инспекциясига ёзма билдириш орқали амалга оширишлари белгиланган.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 351-моддасида солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши учун ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига бу тўғрисида ёзма билдириш бериб, кейинги ҳисобот давридан бошлаб, умумбелгиланган солиқларни тўлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги мажлис баёни билан берилган топшириқлар талабидан келиб чиқиб, 2019 йил 10 апрелга қадар:
Биринчидан –солиқсолишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар (ягона солиқ тўлови ва ягона ер солиғи тўловчилари)ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш юзасидан солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан ихтиёрий равишда ҚҚСни (фақатгина ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибида)тўлашга ўтиши мумкин.
Бунда ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш тартиби сақланиб қолинади. Ушбу тартиб ягона ер солиғи тўловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Иккинчидан–солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши бўйича рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартибига, шу жумладан, ҚҚСни (фақатгина ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибида) тўлашга ўтишига рухсат берилади(мол-мулкни ижарага берувчи хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно).
- Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш
Солиқ кодексининг 2261-моддасига асосанҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш учун солиқ даври давомида ялпи тушуми 3 млрд.сўмдан ошмайдиган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма хабарномани тақдим этиши белгиланган.
Солиқ тўловчилар ҚҚСни ҳисобга олиш механизмининг афзалликларини охиригача ҳисоб-китоб қилмасдан, соддалаштирилган ҚҚС режимини қўллашга интилмоқда. Бунинг натижасида ҚҚСнинг “занжири”ҚҚС тўловчи бўлган мол етказиб берувчилар билан узилмоқда ва уларнинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳамда сунъий нархларнинг кўтарилишига олиб келиши кузатилмоқда.
Шунга кўра, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш юзасидан ёзма билдириш тақдим этган ҳар бир солиқ тўловчи билан ҳудудий давлат солиқ хизмат органлари раҳбарлари шахсан суҳбат ўтказади, ҚҚСнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тартибларидаги фарқлари ҳамда ҳисобга олиш механизмининг афзалликларини тушунтириш орқали ҚҚС стандарт режимини танлашига эътибор қаратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter