Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чорсу» меҳмонхона мажмуаси қайта сотилади

«Чорсу» меҳмонхона мажмуаси қайта сотилади

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

«Чорсу» меҳмонхона мажмуаси қайта сотувга қўйилади, бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги бугун, 5 август куни ўз телеграм-каналида хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2018 йил 9 мартдаги шартномага кўра, собиқ «Чорсу» меҳмонхона мажмуаси «Inter Tourism» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017—2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан сотилган эди.

Хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.


Мазуга оид: 12 йилдан сўнг... «Чорсу» меҳмонхонаси ишга туширилишига оз қолди


Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Чорсу» меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаради.

Агентлик маълум қилишича, айни дамда Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг