«China International Import Expo»: Келажакка қадам (фото+видео)
Хитойда иккинчи Халқаро импорт-экспорт кўргазмаси (CIIE) ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу кўргазма ва унинг доирасидаги конференция Хитойнинг 1978 йилдан бошланган очиқлик сиёсатига содиқлигидан далолатдир, деб ёзмоқда халқаро нашрлар.
Хитой ушбу кўргазма орқали дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига ўз маҳсулотлари, қолаверса, маданиятини намойиш қилиши учун ўз бозорини очмоқда. Шу орқали ушбу улкан бозорга экспорт қилиш имкониятини яратиб, дунёда иқтисодий ривожланишнинг йўлбошчиси бўлишга ҳаракат қилмоқда.
CIIE ҳам, «Бир макон, бир йўл» форуми ҳам Хитойнинг савдони эркинлаштириш ва иқтисодий глобаллашувни қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини намойиш этади. Бу дунё мамлакатларига иқтисодий ва савдо алмашинуви ҳамда ҳамкорликни кучайтиришга, дунё иқтисодиётини янада очиқ қилиш учун глобал савдо ва жаҳон иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
CIIEга Хитойнинг дунё билан алоқа алмашиши учун кўплаб воситаларни бирлаштирадиган йирик кўргазма сифатида қаралади. Ушбу йирик тадбирнинг асосий ҳамкори сифатида Ўзбекистон ҳам халқаро нашрларда алоҳида этироф этилди. Миллий стендимиз кўргазма марказидан ўрин олди. Ҳамкорларимиз кўпайди, шартномалар имзоланди.
Нафосатхон Тожибоева,
«Xabar.uz» учун Шанхайдан махсус
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter