Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир энди ҳар ойда инвесторлар билан шахсан учрашади

Бош вазир энди ҳар ойда инвесторлар билан шахсан учрашади

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармонига кўра, ҳар ойда Бош вазирнинг вазирлар, ҳокимлар, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда инвесторлар билан шахсан учрашувларни ўтказиш амалиёти жорий этилади.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлаш мақсадида  Президент ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилди.

Эксперт кенгаши таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошлар киритилади.

2019 йил 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг