БМТ йиғилишида илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стандарт қабул қилинди
БМТнинг Европа иқтисодиёти комиссияси томонидан 2019 йил 20 ноябрда ўтказилган йиғилишда илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандарт қабул қилинди.
«Ўзстандарт» агентлиги қуритилган қовун маҳсулотига сифат талабларини белгиловчи ушбу стандартни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, маҳаллий экспортёр корхоналар мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилиб,амалиётда синалди ҳамда шу йилнинг июнь ойида Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясида ижобий қабул қилинган эди.
Ушбу стандартни ишлаб чиқиш халқаро майдонда, жумладан комиссия таркибидаги АҚШ, Германия, Туркия, Эрон, Марказий Осиё давлатлари томонидан ҳар томонлама ижобий қабул қилинди.
Бу қуритилган қовун маҳсулоти сифатига асосий талабларни, йўл қўйиладиган минимал нуқсонларни, синфланиши, тамғалаш, қадоқланиши бўйича аниқ талабларни белгилаб берадиган дунёдаги биринчи халқаро сифат стандарти ҳисобланади.
Қуритилган қовун стандартининг қабул қилиниши, авваломбор экспорт географиясини кенгайтиришга, янги жозибадор экспортбоп маҳсулотга айлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар дорамадлари оширишга ва янги иш жойларини яратишга ёрдам беради.
Қуритилган қовуннинг тўлиқ стандарти билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter