Бекобод солиқ бошлиғи Фарғона бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар бўлди

Насимжанов Юнусжон Зоҳидович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Унга биринчи ўринбосар этиб Кабиров Наим Ноёбович тайинланди.
Н.Кабиров 1969 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат университетини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
У соҳадаги меҳнат фолиятини 1993 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Тошкент вилоятидаги давлат солиқ инспекцияларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Н.Кабиров Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Фарғона солиқ тизимида яна бир ўзгариш – Маматханов Мақсуд Махмудович Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
М.Маматхонов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2009 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
У меҳнат фаолиятини 2009 йилда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида Ахборот-тизимлари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. М.Маматхонов ҳозирга қадар вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритган.
Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter