Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банан нархлари арзонлашди, олма сезиларли равишда ошди

Банан нархлари арзонлашди, олма сезиларли равишда ошди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида банан нархлари февраль ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 1,7 фоизга арзонлашган.

Банан нархлари йил бошидан буён ўртача 0,1 фоизга арзонлашган.

Банан нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 19 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Март ойида олма нархлари февраль ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 3,5 фоизга ошган.

Олма нархлари йил бошидан буён ўртача 13,4 фоизга қимматлашган.

Олма нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 28,4 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг