2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар номи маълум қилинди

2024 йилда 949 та йирик солиқ тўловчилар қарийб 123,3 трлн сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Шундан:
- 70,2 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига;
- 8,6 трлн сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келган.
2024 йил давомида энг кўп солиқ тўлаган давлат улуши мавжуд ташкилотлари:
- «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ – 35 трлн 462,6 млрдсўм;
- «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 10 трлн 797,8 млрд сўм;
- «Навоийуран» ДК – 4 трлн 607,1 млрд сўм.
Хусусий сектор ташкилотларидаги энг йирик солиқ тўловчилар «учталиги»:
- «UzBAT» АЖ ҚК – 2 трлн 942,9 млрд сўм;
- «Tashkent Tobacco» МЧЖ – 1 трлн 003,2 млрд сўм;
- «GID License Plate» МЧЖ ХК – 845,9 млрд сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter