Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2017 йилда Ўзбекистонда 1 миллион 106 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

2017 йилда Ўзбекистонда 1 миллион 106 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

Фото: «Deptarif.49gov.ru»

2017 йилда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга таяниб, ЎзА хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 1 миллион 106 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. 2016 йилда бу кўрсаткич 1 миллион 134 минг тоннани ташкил этган. Ўтган йилда дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 фоизга қисқарган.

2016 йилда 1 миллион 8 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган бўлса, 2017 йилда Ўзбекистондаги қайта ишлаш корхоналари томонидан 963 минг тоннага яқин мазкур турдаги ёқилғи ишлаб чиқарилган.

Айни вақтда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 58,1 фоизга, автобус ишлаб чиқариш 16,4 фоизга, юк автомобиллар ишлаб чиқариш суръати 7,5 фоизга ортган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг