1 ноябрдан алкогол маҳсулотлари қимматлашади
2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб алкогол маҳсулотлари учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилмоқда.
Хусусан, 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх қуйидагича:
-вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
-коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter