Тошкент вилоятидаги 4 та туманнинг солиқ ва молия бўлимлари раҳбарлари ёппасига ишдан кетади
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий бюджетни ўнглаш ҳақида куюниб гапирган.
«Маҳаллий бюджетга солиқ тушумини бажармаган 4 та туманнинг солиқ ва молия бўлимлари раҳбарлари ёппасига ишдан кетади. Интернетда эълон қил, уларнинг ўрнига одам топ!» деб айтган давлат раҳбари масъулларга қарата.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter