Президент ташрифи арафасида Тошкент вилоятининг таълим ва соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари ишдан бўшаган
Хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Манбамизнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ташрифигача вилоят халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўз аризаларига биноан ишдан кетган. Нима учун ишдан бўшашгани сабаби номаълум.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter