Президент пенсияларни ошириш ҳақида фармон имзолади
Айтишларича, Президент фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.
Ҳужжат ҳали расман эълон қилинмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter