Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастрни «тозалаган» Тўрахўжаев Олий Судга ўтиши кутилмоқда

Кадастрни «тозалаган» Тўрахўжаев Олий Судга ўтиши кутилмоқда

Фото: АОКА

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар берилганди.

Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, тизимда кескин тозалашларни ўтказган эди.  Бунгача эса у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

«Xabar.uz» манбасига кўра, Ҳалилилло Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашининг раислигига ўтганидан буён, Олий суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозими бўш турган эди.

Куни кеча, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб олгани борасида кескин танқидий фикрларини билдирганди. Катта эҳтимол билан Ҳалилилло Тўрахўжаевга ушбу ҳолатни яхшилашга ҳам масъул бўлади. Бу борада унинг тажрибаси бор.

Ҳалилилло Тўрахўжаев ўз вақтида Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал узоқ йиллар Ўзбекистон Республикаси суд тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг