Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Абдураҳмоновнинг одами» ишдан кетгани айтилмоқда

«Абдураҳмоновнинг одами» ишдан кетгани айтилмоқда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

Фото: «Xabar.uz»

Андижон тумани ҳокими (катта-кичик даврада эса гўёки вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «одами» экани айтилади) Улуғбек Исомиддинов ишдан кетгани ҳақида айтилмоқда.

Ўтган йилнинг апрель ойида ҳам У. Исомиддинов ишдан олингани, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Бузруков Андижон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳокимнинг бир неча нафар ўринбосарлари қолиб, туман раҳбари вазифасини бажариш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига зиммасига юклатилгани тарқалган хабарлар тўғри экани эҳтимолини ошириб турганди. Аммо қисқа вақтдан сўнг У. Исомиддинов яна ўз жойига қайтди, унинг вақтинча ишга чиқмагани саломатлигини тиклаш билан изоҳланди (яна бошқарма бошлиқлигига қайтган А. Бузруков кейинроқ Жалақудуқ туман ҳоким этиб тайинланади, бироқ унинг бу ердаги фаолияти ярим йил давом этади, холос.

Қисқаси, Андижон туман ҳокимининг иккинчи марта «ишдан кетгани» расман тасдиқлангани йўқ. Бироқ, манбамизга кўра, куни кеча вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда туманнинг бошқа сектор раҳбарларидан фарқли равишда у кўриниш бермаган.

Улуғбек Исомиддинов ўқувчиларимизга яхши таниш. Унинг фаолияти ҳақида сайтимизда бир эмас, бир неча марта танқидий мақолалар чоп этилган. Бу орада ҳоким ўзини танқид қилган журналистга қўшиб, уни чоп этган бошқа нашрниям судга беради. Судда барибир журналистлар ютиб чиққанидан ҳам хабарингиз бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг