Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси депутатликка номзодларни рўйхатга олди (инфографика)

Марказий сайлов комиссияси депутатликка номзодларни рўйхатга олди (инфографика)

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Бугун, 15 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни расман рўйхатга олди.

Марказий сайлов комиссияси текшириш якунларига кўра, сайловда иштирок этувчи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тақдим этилган инфографикага кўра, рўйхатга олинган 750 номзоднинг барчаси олий маълумотли.

Шулардан 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизлардан иборат. Бу 2014 йилнинг декабрида ўтган сайловлардагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўпдир.

Номзодлар орасида ҳуқуқшунослар 6,9, иқтисодчилар 19,1, шифокорлар 12,4 фозини ташкил қилади. Депутатлик мандати учун 22 фан доктори ва 52 фан номзоди кураш олиб боради.

Номзодлар орасида ёш авлод вакиллари сезиларли даражада кўпайган, яъни 25-40 ёшлар орасидагилар 32,2 фоизни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг