Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 11 май (инфографика)

Бугун, 11 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 58-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 май соат 22:30 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 418 нафарга етди: шифо топганлар — 1 881 нафар, вафот этганлар — 10 нафар.
10 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 69 кишида аниқланди.
Коронавирусни юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган ягона мамлакат — АҚШ.
200 мингдан кўп ҳолат қайд этилган мамлакатлар — Испания, Буюк Британия, Италия, Россия.
100 мингдан кўп ҳолат — Франция, Германия, Бразилия, Туркия, Эрон.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4 174 541 нафарга етди, шифо топганлар — 1 469 012, вафот этганлар — 283 596 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter