Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади? (инфографика)
2018 йил 22 октябрдаги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилгани ва унга кўра, йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жазолар кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик.
Хусусан, транспорт воситасини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига ва мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмасликнинг аввалги жаримаси ЭКИҲ бешдан бир (36 минг 860 сўм) баравар эди. Энди эса иккидан бир (ярим минималка) этиб белгиланди. Шундай қилиб, 1 ноябрдан жарима 101 минг 365 сўм бўлади.
Шундай жаримага тушиб қолмаслик учун қоидаларга амал қилиш ва хавфсизлик камарини тақиб юриш лозим. Фақат айрим ҳолатларда ва баъзи тоифа вакилларига хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади. Буни «Ҳуқуқий ахборот» канали тақдим этган қуйидаги инфографика орқали билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter