Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Замдеканнинг иши» бўйича ёпиқ суд бошланди

«Замдеканнинг иши» бўйича ёпиқ суд бошланди

Бугун, 7 апрел куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айбланган Б. Ю. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Б. Ю. га оид жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисмига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади, дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари шу олий ўқув юрти талабасини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.

Март ойи охирида эса «замдекан»га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг