Янгийўлда мактаб ўқувчилари дўконни тунашди
Шу йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, «Ноозиқ-овқат» дўкони раҳбари, М.М. содир бўлган ўғрилик юзасидан ички ишларга мурожаат қилган.
Унинг маълум қилишича, шу йил 4 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган дўконига эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 21 млн. 800 минг сўмлик 50 дона турли хилдаги мобиль телефонларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Рамадон маҳалласида яшовчи 12-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари — Ш.Н. ва Д.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter