Яна бир судья пора билан қўлга тушди
Самарқанд вилояти Оқдарё туман маъмурий суди раиси 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб «UzNews.uz» хабар тарқатди.
Айтилишича, туман суди раиси бир фуқарога нисбатан тайинланган икки йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Ва... талаб қилган пулнинг тенг ярмини (50 АҚШ) олаётган пайтда қўлга тушади. Воқелик суд раисининг хизмат хонасида рўй бергани айтилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «пора» айблови (210- модда) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айбланувчи қамоққа олинган.
Шу ўринда бир гап: пора миқдорига қаралса, айбланувчининг қамоққа олингани бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ унинг мансабдор шахс – туман суди раиси эътиборга олинса, пора миқдорининг кам-кўп-да аҳамият касб этавермайди. Зеро, халқ айтадики, тотган ҳам тенг, ботган ҳам тенг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter