Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир қонун кучга кирди

Яна бир қонун кучга кирди

Иллюстратив фото

Қонун (ЎРҚ–709-сон, 20.08.2021 й.) билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди).

Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.

Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Агентликка талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг