Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир ўсмир жиноятга қўл урди. Ажабланарлими? Йўқ! Нега?

Яна бир ўсмир жиноятга қўл урди. Ажабланарлими? Йўқ! Нега?

Иллюстратив сурат

Яна бир ўсмир жиноятга қўл урди. Ажабланарлими? Йўқ! Нега?

Аввал воқеликка назар солсак.

Шу йилнинг ноябрь ойи ўрталарида 2003 йилда туғилган Д.Т. ўғриликка қўл урди. У Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «Орион» супермаркети биноси рўпарасида турган «Nexia»дан баҳоси 700 000 сўмлик «Samsung Galaxy S2» русумли уяли алоқа телефонини, икки ярим миллон сўм нақд пул, 100 000 сўмлик эркаклар браслети, жабрланувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлик талони... хуллас, жами 3 100 000 сўмлик мол-мулкларни қўлга киритиб, воқеа жойидан қочган. Ўғригина болага автомашинанинг ўнг олд эшиги ойнаси очиқ қолдирилгани қўл келган экан. Олиб борилган тегишли ҳаракатлар натижасига кўра, ўғриликни содир этган шахс Ургут туманидаги 26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлиб чиқди.

Мактаб директори билан боғланганимизда ўқувчи ўша куни дарсларга қатнашмагани, ота-онаси Ёшлар иттифоқи вакили билан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган спорт мусобақасида қатнашиш учун жавоб сўраб кетганлигини айтди. Шунингдек, бу воқеликда мактаб раҳбариятининг  ҳам айби борлиги, ота-онасига ишониб,  ўқувчисини назорат қила олмаганлигини тан олди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланган.

Жиноят иши энди суд тартибида кўриб чиқилади.

Юқоридаги воқеа шу ва шу каби ҳолатлар ҳақида берилаётган кўплаб хабарлардан биттаси. Жиноятнинг катта-кичиги йўқ, бироқ жиноятчининг катта-кичиги бўлмоғи табиий. Статистика эса вояга етмаган орасида турли жиноятга қўл ураётганлар ҳолатлари кам эмаслигини кўрсатмоқда. Маълумотларга қараганда, йил бошидан буён 40 мингга яқин шахс турли жиноятларга қўл урди. Шундан 34,3 фоизи вояга етмаганлар ва ёшлар экани кўнгилда оғриқ уйғотади. Бу кўрсаткични вилоятлар мисолида кўрадиган бўлсак, Фарғонада 34,5 фоиз, Сирдарёда 34,1 фоиз, Қашқадарёда 32,3 фоиз, Тошкент вилоятида 36,4 фоиз, Сурхондарёда 34 фоиз ва Тошкент шаҳрида 39,4 фоизни ташкил этмоқда.​​ Бу ҳол ўз-ўзидан вояга етмаганлар билан ишлашда самара кўнгилдагидек эмаслиги  ойдинлаштиради. Нега?

Бу энди алоҳида мавзу.

Дилфуза Эсанова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг