Хориж фуқароси Бекободда қўлга тушди
Куни кеча Бекобод шаҳар ИИБ, Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан, «Ўзбекистон» МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини шубҳали тутаётган 29 ёшли А.Ш. (Тожикистон Республикаси фуқароси) вақтинча яшаб келаётган хонадон, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадон ётоқхонасида вазни 14,9 кг бўлган «гашиш» гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter