Халқаро қидирувдаги жиноятчининг «йўриғида юрган» синфдошлар қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи республикамизда фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти аъзолари ушланди.
Қайд этилишича, ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган «И.А» 10 нафардан ортиқ синфдошларини «Телеграм» иловасида ташкил қилган «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган. Шунингдек, «И.А.» яқинлари ва кўплаб танишларини «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.
Ўз навбатида гуруҳ аъзолари мазкур материаллар билан танишиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТ фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишган.
Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошларимизни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айланиб қолишларига сабабчи бўлаётган «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter