Уйланишни ваъда қилиб қизни чув туширган сохта ДХХ ходими ушланди
Бухоро ИИБга мурожаат қилган қиз телефон орқали ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб айтган йигит билан танишган. Йигит қизга уйланиш ва тўйдан олдин ўзининг уйини қизнинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган, деб хабар бермоқда «Дарё».
Қизнинг ишончига кирган йигит уйни унинг номига расмийлаштириш учун пул бериб туришини сўраган. Қиздан 1600 АҚШ долларини олган йигит унга уйланмай ва номига ҳеч қандай уйни расмийлаштирмай пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бухоро ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимининг нашрга маълум қилишича, ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган ва фирибгарлик жинояти содир этган М.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter