Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйига кетаётган аёлдан телефон олиб қочган талончи ушланди

Уйига кетаётган аёлдан телефон олиб қочган талончи ушланди

11 май куни 30 ёшли А.А., (аёл) Самарқанд вилояти Пахтачи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 9 май куни соат 20:30 да бир ўзи Наврўз кўчаси бўйлаб уйига пиёда кетаётган вақтида, номаълум шахс орқа томонидан келиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, енгил тан жароҳати етказиб, қўлида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик «Samsung J-2» русумли уяли алоқа воситасини тортиб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Ш.Б., содир этганлиги аниқланиб, ундан А.А, га тегишли бўлган «Samsung J-2» русумли қўл телефони тегишли тартибда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Б., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг