Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди

Тошкентда террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди

Архив фото.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Тавҳид ва жиҳод катибати» («ТЖК», Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилиб, мамлакатимиз ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) номли террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.

Аниқланган «Тавҳид ва жиҳод катибати» тарафдорларининг сони 30 нафарга яқин бўлиб, ёшлардан иборат эканлиги, уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг