Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўзидан 16 ёш кичик бўлган рафиқасига куч ишлатган шахс қамоққа олинди

Тошкентда ўзидан 16 ёш кичик бўлган рафиқасига куч ишлатган шахс қамоққа олинди

Тошкент шаҳрида турмуш ўртоғига тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, 1992 йилда туғилган Ширин Д. Яккасарой тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унинг турмуш ўртоғи 1976 йилда туғилган Дилмурод Д. унга тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дилмурод Д. га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг