Тошкентда икки эркак бир кишига ҳужум қилди
2021 йил 25 март куни соат 12:30 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Авиасозлар 1-тор кўчаси 1-уйнинг олдидаги гаражлар олдида фуқаро 52 ёшли Владислав Е.га ҳужум қилиб, юз, кўкрак қисмларига оёқ-қўллари билан уриб, телефон аппарати ҳамда 40 АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Натижада Владислав Е. юз ва кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, бош мия ёпиқ жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 33 ёшли Владимир П. ва 35 ёшли Евгений Ф.лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир П. ва Евгений Ф.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter