Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 9 ёшли қизга ҳужум қилишди

Тошкентда 9 ёшли қизга ҳужум қилишди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йилнинг 3 февраль куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳрида номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктиришган. Улар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасининг поезд темир йўли билан кесишган чорраҳаси яқинида вояга етмаган 9 ёшли Арина Т.,нинг қўлида бўлган нархи 2.100.000 сўмлик бўлган уяли телефон аппаратини қўлидан юлиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 21 ёшли Шаҳзод Б. ва Шохиста Б.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шаҳзод Б. ва Шоҳиста Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ўғирлаб олинган уяли алоқа телефон аппаратини улар «Малика» савдо мажмуасида 550.000 сўм пул эвазига сотиб юборганликлари, бундан ташқари, ушбу жиноятни содир этишга вояга етмаган шахсни жалб қилганликлари ҳам аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирги вақтда юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг