Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 10 нафар шахс суд қилинмоқда. Улардан бири хориж фуқароси

Тошкентда 10 нафар шахс суд қилинмоқда. Улардан бири хориж фуқароси

Фото: Тергов департаменти

«Korean and migrations» xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдор шахсларига оид жиноят иши судда кўрилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Жиноят иши доирасида 10 нафар шахс судланувчи тариқасида жалб қилинган, уларнинг бири Жанубий Корея фуқароси экани айтилади.

Жиноят иши ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Яккасарой туман суди судьяси Т.Қосимов раислигида кўрилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, «Korean and migrations» xususiy bandlik agentligi» МЧЖ раҳбари Қ.Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ваъдаларини бериб, улардан олинган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Иш бўйича 2 372 нафар жабрланувчи, 4 нафар фуқаровий даъвогар деб топилган. Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Айблов хулосаси бўйича жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга 24,2 млрд. сўм моддий зарар етказилган бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини қоплатиш чораси кўрилган.

Суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг