Таниқли тадбиркорнинг онаси Президентга видеомурожаат йўллади (видео)
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноий ишлар бўйича судида таниқли тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан суд тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда «Uznews.uz».
Жаҳонгир Умаровнинг 80 ёшдан ошган онаси Муяссар Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, ўғлига туҳмат бўлаётгани ва ҳозирда кетаётган суд тергови жараёнида адолат қарор топишида ёрдам сўраган.
Жумладан, Муяссар Умарова Ўзбекистон Республикаси Президентидан, мамлакатнинг тадбиркорларидан бири бўлган ўғлини ўз ҳимояси остига олишини ҳам сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Умаровга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Ж.М. Якубов томонидан 2018 йилнинг 23 январь куни Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter