Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурайё Раҳмонова жинсий тутқунликда ушланган қиз билан учрашди

Сурайё Раҳмонова жинсий тутқунликда ушланган қиз билан учрашди

Фото: Болалар омбудсмани

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова Қашқадарёда 7 ой давомида таҳдид орқали жинсий эксплуатация қурбонига айланган, 2009 йилда туғилган Ч.Т. билан учрашди.

Унга кўрсатилаётган ижтимоий кўмак, таълим шарт-шароитлари ҳамда эмоционал-психологик ёрдам ҳолатини ўрганди.

«Қизалоқнинг ҳозирда аҳволи анча яхшиланиб, барқарорлашган, психолог томонидан унга мунтазам кўмак кўрсатилмоқда.

Шунингдек, педагоглар жалб қилинган ҳолда болага мактаб дастуридаги асосий фанлардан дарслар ўтилмоқда. Жумладан, Ч.Т. инглиз тили ва компьютер саводхонлигига катта иштиёқ кўрсатаяпти, тасвирий санъатга эса алоҳида қобилияти бор.

Самимий суҳбатимиз давомида қизча келгусидаги режалари билан бўлишди, энг асосий мақсади – таълим олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилишини билдирди.

Болалар омбудсмани бундай мудҳиш жиноят қурбони бўлган боланинг ҳар томонлама реабилитацияси, ўз тенгдошлари доирасида нормал ижтимоийлашуви ва энг муҳими, таълим олиш имкониятлари таъминланиши устидан ўз кузатувини давом эттиради», дейди Сурайё Раҳмонова.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят бўйича ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми а банди бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг