Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда кенгашининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Демак, бўш ўринлар ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олган:
Андижон вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди судяси (1 нафар).
Наманган вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди судьяси (1 нафар).
Сурхондарё вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьяси (1 нафар).
Фарғона вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси (1 нафар).
Хоразм вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судьяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судьяси (1 нафар)
Тошкент вилояти:
жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди судьяси (1 нафар);
жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судьяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон суди судьяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси (2 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди судьяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси (1 нафар);
Бекобод туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар);
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар) ;
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар).
Тошкент шаҳар:
жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси (2 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси (1 нафар);
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси (6 нафар).
Изоҳ: Судьялар олий мактабида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзод ариза билан Судялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда ([email protected]) мурожаат қилиши мумкин.
Саволлар бўйича телефон рақам: +99871 215 73 10
Ариза тақдим этишнинг охирги санаси 2021 йил 10 январь.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter