Судьяга нисбатан хизмат текшируви тайинланган, аммо...
Хабар қилинганидек, бугун Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ОАВ ва суд ҳокимияти ҳамкорлиги хусусида кўп яхши таклифлар билдирар экан, журналистларнинг тизим фаолиятини ёритишда, айниқса, очиқ суд мажлисларида (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно) иштироки масаласида муаммо йўқлигини яна бир бор таъкидлади. Суд мажлисларида мухбирларнинг иш қуролларидан (фото, видео ускуналар) фойдаланиши, қонунга кўра, раислик этувчи томонидан ҳал этилади.
Шундан кейин Олий суд мутасаддисига яқинда «Андижанская правда» газетаси мухбири Шефие Иманқулованинг фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманларо судида ўтган очиқ суд мажлисига қўйилмагани (судья Н.Қамбаров) оид хабар эслатилди. Бунга жавобан Х.Ёдгоров айтдики, айни ҳолат бўйича судьяга нисбатан хизмат текшируви тайинлаган, бироқ у (судья) ҳаммасини инкор қилиб, мухбир суд мажлисига келмагани айтмоқда.
Судьянинг инкорини тушуниш мумкин. Рост-да, ким ҳам ўз айбини тан олибди, айниқса судьянинг хатти-ҳаракати нақ Тошкентдан акс-садо бериб турганда! Қолаверса, «Xabar.uz»да чиққан хабар осмондан олиб ёзилгани йўқ. Судьянинг мухбирни суд мажлисига қўймагани («мен хоҳлаганимни чақираман» деб!) ҳақида ўша пайтнинг ўзидаёқ далолатнома қилинган: безовталик учун узримиз ҳам, қўлимиздаги кузуримиз ҳам шу:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter