Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судда «ишни ҳал қиламан» деб, 1800 АҚШ доллари олган адвокат ушланди

Судда «ишни ҳал қиламан» деб, 1800 АҚШ доллари олган адвокат ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Фуқаролик судида никоҳни бекор қилишга оид ишни «ҳал қилиш» учун 1800 АҚШ доллари олган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Айтилишича, воқелик Қўқон шаҳрида юз берган. Маҳаллий адвокат У. Р.га Қўқонга туташ Данғара туманида истиқомат қилувчи аёл ўғли ва келини ўртасидаги никоҳни судда  бекор қилиш масаласида мурожат қилган. Адвокат ишни «судьялар билан келишган ҳолда»  тезроқ ҳал этишни айтиб, мурожаатчи билан  ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда 1800 АҚШ доллари нақд санаб олади. Бироқ судда масала ҳал бўлмайди,  адвокат эса  «ана-мана» деб, икки йилни ўтказади.

Ниҳоят, пичоқ суякка етгач, аёл тегишли органларга мурожаат қилади.

Ҳафта бурун У. Р. икки йил аввал олган 1800 АҚШ долларидан 100 долларини қайтараётганда қўлга тушади.

Манбамизга кўра, ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиняот иши қўзғатилгани эҳтимоли юқори. Бироқ бу ҳақда расмий маълумот берилгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг