Суд Sof.uz сайтидан 3,7 млрд сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарди

Anorbank ва Sof.uz ўртасидаги низони кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.
Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, даъвогар «ANOR BANK» акциядорлик жамиятининг жавобгар «KOMIL UNSUR» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан талаблари бўйича жавобгарга нисбатан Sof.uz интернет-нашрига тегишли веб-сайт ва Telegram-каналида банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга банкнинг раддиясини чиқариш, Youtube видеохостингидаги каналида раддияни эфирга бериш мажбуриятини юклаш талабидан даъвогар воз кечганлигини инобатга олиб, мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилди.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар «KOMIL UNSUR» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 721 211 678,85 сўм етказилган хақиқий зарар «ANOR BANK» акциядорлик жамиятининг фойдасига ундирилиши белгиланган.
«ANOR BANK» акциядорлик жамиятининг жавобгардан 6 278 788 321,15 сўм ололмай қолинган даромад ва 5 000 000 000 сўм ишчанлик обрўсига путур етказилган учун маънавий зарарни ундириш талаби рад этилган.
Шунингдек, суд ҳаражатлари мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Бирични инстанция судининг ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкинлиги маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter